Жаҳон туризм ҳамжамияти яна Тошкентда
Пойтахтимизда “Ипак йўлида туризм” 31-Тошкент халқаро туризм ярмаркаси ҳамда биринчи Халқаро туризм инвестиция форуми иш бошлади.
Уч кун давом этадиган анжуманда 45 мамлакат вакиллари – 600 га яқин хорижий компания ҳамда 20 дан зиёд халқаро ташкилот иштирок этмоқда.

“CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида турли мамлакатлар сайёҳлик салоҳияти, янги йўналишлар, сармоявий лойиҳалар тақдим этилмоқда. Иштирокчилар халқаро ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, инфратузилмага инвестиция жалб қилиш, соҳани рақамлаштириш каби долзарб масалаларни муҳокама қилади.

Ўзбекистон экспозициясида барча 14 ҳудудимиз салоҳияти акс этган. Форум доирасида БМТ Туризм ташкилоти билан ҳамкорликда “2027 йил – Халқаро барқарор ва бардошли туризм йили” ташаббусининг расмий очилиш маросими ҳам ўтказилади.

Мусулмон Зиё,
Отабек Мирсоатов (сурат),
ЎзА