Ўзбекистонда 4 та Wyndham меҳмонхонаси қурилади (+видео)
"HotelPro HUB Central Asia 2026" форуми минтақа туризм салоҳиятини оширишга қаратилди. Унда халқаро брендлар билан ҳамкорликда йирик меҳмонхона лойиҳалари келишилиб, соҳанинг 2030 йилгача ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.
Туризм қўмитаси кўмагида “HotelPro HUB Central Asia 2026” халқаро форуми ўтказилди. Тадбирда 40 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий компаниянинг 500 нафардан зиёд вакили қатнашиб, 1000 дан ортиқ Б2Б учрашувлари ўтказилди.
Очилиш маросимида Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов соҳага қаратилаётган имтиёзлар, жумладан, ПФ-175-сон Президент Фармони ижроси ва 2027-йилнинг БМТ томонидан “Барқарор ва яшовчан туризм йили” деб эълон қилингани ҳақида тўхталди.
Форум доирасида АҚШнинг “Wyndham” тармоғи билан Тошкент, Фарғона ва Хоразмда 4 та янги меҳмонхона лойиҳаси бўйича шартномалар имзоланди. Тадбир соҳани 2030-йилгача ривожлантириш истиқболлари муҳокамаси билан якунланди.
Зиёвуддин Нуриддинов, Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА