Россия, АҚШ ва Исроил киллер-роботга чеклов бўйича музокара бошланишига қаршими?
Россия, АҚШ ва Исроил Женевада бўлиб ўтган БМТ конференциясида автоном қурол бўйича мажбурий қоида ишлаб чиқилишига қарши чиқди, дея хабар тарқатди “Reuters” агентлиги.
Учрашув давомида кескин чора кўриш тарафдорлари энг кам ёки умуман инсон аралашувисиз нишонни аниқлаш ва зарба беришга қодир қурол тизими, яъни “киллер-робот” учун мажбурий стандартни тезда қабул қилишга чақирдилар.
Афсуски, бундай тизим ишлаб чиқаётган мамлакатлар ушбу ташаббусга қўшилмади. Натижада томонлар 2028 йилгача музокарани давом эттириш бўйича “ноаниқ келишув”га эришди. Демак, ҳозирча эҳтимолий тақиқ муайян давлат зиммасига қонуний жавобгарлик юклай олмайди.
100 га яқин давлат чеклов тартиби жорий этилишини қўллаб-қувватлаш танловини маъқуллаган.
С.Раҳимов, ЎзА