Ёшлар учун сиёсий янгиликнинг асосий манбаи ижтимоий тармоқми?
Европа Иттифоқи фикрича, аксарият ёш европаликлар сиёсат ва жамоат ҳаёти ҳақидаги асосий маълумот манбаи сифатида телевидение эмас, аксинча ижтимоий тармоқни маъқул кўрмоқда, деб ёзган “РИА Новости”.
Тадқиқотга кўра, 2025 йил 16-30 ёшли респондентларнинг 42 фоизи сиёсий ва жамоатчилик янгиликларининг асосий манбаи сифатида ижтимоий тармоқни, 39 фоизи телевидениени танлаган.
16-18 ёш оралиғидаги иштирокчиларнинг эса 45 фоизи интернетга устунлик берган. Бундан ташқари сўралганларнинг 76 фоизи нохолис ахборот ва сохта янгиликларга дуч келганини айтган.
“Евростат” маълумотида ўтган йил 16-29 ёшларнинг 24,3 фоизи онлайн ижтимоий ёки сиёсий тадбирда иштирок этган. Бу бутун Европа Иттифоқи аҳолисининг 20,2 фоизига тенг.
С.Раҳимов, ЎзА