Пентагон етакчи СИ компаниялари билан шартнома имзолади
АҚШ Мудофаа вазирлиги 7 йирик сунъий интеллект (СИ) технологияси компанияси – “SpaceX”, “OpenAI”, “Google”, “NVIDIA”, “Reflection”, “Microsoft” ва “Amazon Web Services” билан шартномалар имзолади.
Бу келишувлар департаментнинг ёпиқ тармоқларида СИ ечимларини жойлаштириш, АҚШ мудофаа салоҳиятини ошириш учун илғор технологиядан фойдаланишга қаратилган.
Кўзланган асосий мақсад – СИ ва ҳарбий соҳа интеграциясини жадаллаштириш, жанговарлик, разведка ва махсус амалиёт йўналишларида технология самарали қўлланишини таъминлаш. Ҳамкорлик доирасида машҳур компаниялар ўз ечимлари орқали янги, янада мослашувчан ва самарали тизимлар ишлаб чиқишга ҳисса қўшадилар.
Департамент масъуллари келгусида ягона етказиб берувчига боғланиб қолиш бартараф этилиши, технология мослашувчанлик ва чидамни таъминлашидан умидвор. Қолаверса, хусусий сектор билан ҳамкорлик АҚШнинг СИ соҳасидаги етакчилигини мустаҳкамлаши, узоқ муддатли мудофаа қобилиятини ошириши таъкидланмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА