Пекин аҳолиси тез қарияпти(ми?)
Пекин шаҳри 2035 йилга келиб аҳолиси кескин қариб бораётган ҳудудлар сафига қўшилиши, Хитой пойтахти ҳар уч фуқаросидан бирининг ёши 60 дан ошиши кутиляпти.
Ўтган йил охирида ушбу мегаполиснинг 60 ёшдан юқори доимий яшовчилари сони 5,29 миллион кишига етган. Бу умумий аҳолининг қарийб чорак қисми. Шу боис маҳаллий ҳокимият кексаларни қўллаб-қувватлаб, жумладан ёшга доир нафақа миқдорини тех кўпайтирмоқда. Ўз навбатида мамлакат ҳукумати туғилиш кўрсаткичи оширилишини рағбатлантириш учун жорий йил тахминан 26,92 миллиард доллар сарфлашни режалаштирган.
Хитойда аҳоли сони 2022 йилдан буён қисқаряпти: қариш жараёни жадал суръат олган. Бу ҳолат пенсия бюджети шундай ҳам жиддий босим остида қолган бир пайт юзлаб миллион киши меҳнат бозорини тарк этиши билан боғлиқ. Натижада ички истеъмол ўсиб, қарздорлик назорати бўйича ҳукумат режаси мураккаблашмоқда. Демографлар ва иқтисодчилар таъкидлашича, бугунги кунда болалар кам туғилаётгани келажакда хонадон сони ва истеъмол ортиши секинлашувига олиб келади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА