Маск 2027 йилга келиб АҚШдаги ҳар бир болага “SpaceX” акциясини бермоқчи
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск 2027 йилга келиб АҚШдаги ҳар бир болага битта “SpaceX” акциясини бермоқчи.
Қимматли қоғоз тарқатилишини ташкил этиш усули ҳали аниқланмаган.
“Bloomberg” ҳисоб-китобига кўра, мамлакатда тахминан 72 миллион вояга етмаган борлигини ҳисобга олсак, бунинг учун ҳозирги акция нархида 10,5 миллиард доллар керак бўлади.
Яқинда “Anthropic” акциясининг 5 фоизини жамоат манфаати жамғармасига хайрия қилишини эълон қилган эди. Шундан кейин Маск ҳам тегишли қарорини эълон қилди. Бинобарин, Илон акцияни тўғридан-тўғри жисмоний шахсларга бермоқчи.
С.Раҳимов, ЎзА