Ғарбий Нил вирусидан йил бошидан бери ЕИда 130 киши ҳалок бўлди
Йил бошидан бери Европа Иттифоқи мамлакатларида Ғарбий Нил вируси инфекцияси билан боғлиқ 1715 ҳолат қайд этилиб, 130 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу рақамлар Европа Касалликлар олдини олиш ва назорат қилиш маркази (ECDC) томонидан эълон қилинди.
Бельгиянинг Фландрия минтақасида расмийлар икки ўлим ҳолати ҳақида хабар берди. Ҳар икки марҳум оғир касаллик учун юқори хавф гуруҳи рўйхатида турган. Минтақа тиббиёт ходимлари томонидан профилактика чоралари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш кучайтирилди.
ECDC маълумотига кўра, вирус шимолга қараб тарқалмоқда: энди Нидерландия 59 одам хасталангани аниқланди.
С.Раҳимов, ЎзА