Ўзбекистонда хорижий олий таълим ташкилотлари сони 30 тага етди
Ўзбекистонда хорижий олий таълим ташкилотлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида мамлакатда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари сони 30 тани ташкил этган.
Мазкур кўрсаткич сўнгги ўн йилда 4,3 баробарга ошган. Хусусан, 2015/2016 ўқув йилида мамлакатда 7 та хорижий олий таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, 2025/2026 ўқув йилига келиб уларнинг сони 30 тага етган.
Статистик маълумотларга кўра, хорижий олий таълим ташкилотлари сони ўқув йиллари кесимида қуйидагича ўзгарган:
2005/2006 ўқув йили — 2 та;
2010/2011 ўқув йили — 6 та;
2015/2016 ўқув йили — 7 та;
2020/2021 ўқув йили — 18 та;
2025/2026 ўқув йили — 30 та.
Шундай қилиб, 2005/2006 ўқув йилидан 2025/2026 ўқув йилигача бўлган 20 йиллик даврда Ўзбекистонда фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари сони 15 баробарга ошган.
Айниқса, сўнгги беш йилда ўсиш суръати юқори бўлган. 2020/2021 ўқув йилида 18 та хорижий олий таълим ташкилоти фаолият юритган бўлса, 2025/2026 ўқув йили бошида бу кўрсаткич 30 тага етган.
Баёнов Ҳамроз, ЎзА