Ўзбекистон зиёлилари Кенгашининг ҳудудий йиғилиши ўтказилмоқда
Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясида “Янги Ўзбекистон зиёлилари – миллий юксалиш таянчи” шиори остида Ўзбекистон зиёлилари Кенгаши ҳудудий йиғилишининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, тадбирнинг очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Таъкидланганидек, Президентимиз раҳбарлигида халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш борасида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилаётган бўлиб, бундай эзгу ташаббусларни ҳаётга татбиқ этишда зиёлиларимизнинг тутган ўрни алоҳида ҳисобланади. Мазкур тадбирда бир қатор соҳа зиёлилари тўпланиб, юртимиз келажаги бўйича ўзаро мулоқот, масалаларни муҳокама қилиш майдони бўлди. Дунёда юз бераётган маданий, сиёсий ва технологик ўзгаришлар, шунингдек, қадриятлар трансформацияси шароитида мамлакатимиз тараққиёти йўлида зиёлиларимизнинг тутган ўрнини янада оширишга қаратилди.
Йиғилишда қорақалпоғистонлик зиёлилар томонидан юртимиз келажагига оид қатор муҳим ташаббуслар ва муҳим таклифлар билдирилиб, галдаги вазифалар ҳақида сўз юритилди.
Қорақалпоғистон Республикаси зиёлилари билан бўлиб ўтган мулоқотда илм-фан, таълим, тиббиёт, адабиёт, маданият ва бошқа соҳалар вакиллари иштирокида мамлакат тараққиётида зиёлиларнинг ўрни ва масъулиятини ошириш, миллий қадриятларни асраш, илмий-интеллектуал салоҳиятни ривожлантириш ҳамда ёш авлод тарбиясига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида қорақалпоғистонлик зиёлилар томонидан юрт келажаги, жамият тараққиёти ва миллий юксалишга қаратилган қатор ташаббус ва таклифлар илгари сурилди.
[gallery-32440]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА