Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апелляция аризалари қабул қилинмоқда
Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат ОТМларидан республикадаги давлат ва нодавлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризалари қабул қилинмоқда.
Апелляция аризалари жорий йил 27 августга қадар (шу куни ҳам) my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади. Талабгор апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлаштирилмаган бўлиши лозим. Апелляция аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА