Маск дунёдаги энг йирик чип ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини тақдим этди
Америкалик тадбиркор ва миллиардер Илон Маск Техасда қурилиши режалаштирилган “Terafab” чип ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини тақдим этди. Унинг сўзларига кўра, корхона дунёдаги энг йирик ва қиммат бино бўлади.
Мажмуа учун тахминан 9,3 миллион квадрат/метр майдон ажратилади. Заводда ишлаб чиқариладиган чиплар “Optimus” роботи, “Cybercab” робот-такси ва “SpaceX” коинот маълумот марказида қўлланади.
“Tesla” ва “SpaceX” дастлабки инвестицияни 16,8 миллиард долларга баҳоламоқда.
Ҳудудда қарийб 3000 иш ўрни яратилади. Барча босқичлар тугаллангач, умумий сармоя 119 миллиард долларга етиши кутиляпти.
С.Раҳимов, ЎзА