Космик таълим ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик кенгайди
“Ўзбеккосмос” агентлиги Жанубий Кореянинг етакчи университетларидан бири – KAIST билан космик таълим ва технологиялар соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйди.
Томонлар қўшма таълим дастурларини ривожлантириб, сунъий интеллект ва дастурлаш соҳасида илмий лойиҳаларни амалга оширади ҳамда ўзбек талабалари, муҳандислари ва тадқиқотчилари учун янги имкониятларни яратиш бўйича иш олиб боради.
Бугун ёш мутахассислар илғор билим ва замонавий технологияларга йўл очмоқда. “Ўзбеккосмос” агентлиги ва KAIST ўртасида имзоланган меморандум ва халқаро ҳамкорлик натижасида улар янги Ўзбекистоннинг космик тараққиётига хизмат қиладиган инновацион ечимларни яратади.
А.РУСТАМОВ, ЎзА