Бандлик соҳасида ҳамкорлик кенгаймоқда
Бандлик хизматларини рақамлаштириш, ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорига интеграция қилиш масалалари юзасидан халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари Марат Жўраев Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ишлари ва ижтимоий сиёсат вазири Милиcа Журжевиc Стаменковски билан учрашди.
Унда меҳнат бозори талабларига мос кадрлар тайёрлаш, касбий кўникмаларни баҳолаш ва бандлик хизматларини рақамлаштириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорига интеграция қилиш масалалари муҳокама қилинди, дейилади Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги маълумотида.
Шу билан бирга, муносиб меҳнатни таъминлаш, меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини кучайтириш борасида фикрлар алмашилди.
Натижада ижтимоий мулоқотни ривожлантириш ва халқаро меҳнат стандартларини илгари суриш йўналишларида ҳамкорлик истиқболлари мустаҳкамланди.
А.РУСТАМОВ, ЎзА