Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришда фаол бўлайлик
Муносабат

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бутунжаҳон урбанизация форумининг 13-сессиясидаги нутқида Янги Ўзбекистонда инсон манфаати, ҳудудлар тараққиёти ва барқарор шаҳарсозлик сиёсати масалалари устувор аҳамият касб этишини алоҳида таъкидлади.
Давлатимиз раҳбарининг нутқида урбанизация жараёнларига чуқур ва стратегик ёндашув, аҳолини муносиб уй-жой билан таъминлаш, экологик барқарор муҳит яратиш, инфратузилмани модернизация қилиш ҳамда шаҳар ва қишлоқлар ўртасида мутаносиб ривожланишни таъминлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Айниқса, мамлакатимизда кейинги йилларда уй-жой қурилиши ҳажмининг кескин ортгани, “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилаётгани, аҳолига муносиб турмуш шароити яратиш йўлидаги кенг кўламли ислоҳотларнинг амалий натижасидир.
Президентимиз томонидан “яшил”, “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳарлар концепциясига асосланган ёндашувлар бугунги глобал чақириқларга мос, замонавий ва истиқболли ташаббуслар сифатида халқаро ҳамжамият эътиборини қозонмоқда.
Шу билан бирга, маҳалла институтининг шаҳарлар ривожидаги ўрнига юқори баҳо берилгани халқимизнинг асрий қадриятлари, жамоавий ҳамжиҳатлик ва ижтимоий масъулият тамойилларининг халқаро миқёсда эътироф этилаётганини англатади.
Таъкидлаш жоизки, айни кунда Андижон вилоятида ҳам аҳоли учун муносиб яшаш шароитларини яратиш, ҳудудларни ободонлаштириш, янги турар жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, экологик муҳитни яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.
Биз халқ вакиллари - маҳаллий кенгашлар депутатлари, юртдошларимиз фаровонлигини таъминлаш, ҳудудлар инфратузилмасини янада ривожлантириш ва давлатимиз раҳбари илгари сураётган ташаббусларни ҳаётга самарали татбиқ этиш йўлида бор куч ва имкониятларимизни сафарбар этишимиз лозим.
Ботиржон Қодиров,
Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутати.
ЎзА.