Кадрлар таркибида янги тайинловлар амалга оширилди
Сирдарё вилоятида раҳбарлик лавозимларига бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди.
Сирдарё вилояти ҳокимининг тегишли қарорига асосан, Тожиддинов Сардор Пиримқулович Сирдарё вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси — Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

Сардор Тожиддинов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлигининг Сирдарё вилояти филиали бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Каттабекова Дилобар Исматовна Сирдарё вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Дилобар Каттабекова мазкур тайинловга қадар Гулистон давлат университетида масъул лавозимда фаолият юритган.

Яна бир тайинловга кўра, Тожибоев Исроил Шукуржонович Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси директори этиб тайинланди. Исроил Тожибоев бунга қадар мазкур дирекциянинг Гулистон шаҳри бўйича етакчи мутахассиси лавозимида ишлаган.
Ғулом Примов, ЎзА мухбири