Инклюзив ижодий устахоналар ташкил қилинади (+видео)
Янги Ўзбекистонда инсонни қадрлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишидир.
Айниқса, ногиронлиги бўлган шахслар, алоҳида эҳтиёжга эга болалар ва ёшлар учун тенг имконият яратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш инклюзив жамият қуришнинг муҳим шартларидан.
Инклюзив жамият — бу жамиятнинг барча аъзоларига жисмоний ҳолати, ёши, ижтимоий келиб чиқиши, дини ёки имкониятидан қатъи назар тенг ҳуқуқ, имконият ва шароитлар яратиб берувчи тизимдир. Бундай жамиятда ногиронлиги бўлган шахслар ёки алоҳида таълим ва эҳтиёжга эга инсонлар четда қолмайди, балки жамиятнинг фаол ва тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида яшайди.
Эндиликда қонунчиликка кўра, ҳудудларда инклюзив ижодий устахоналар ташкил қилинади. Батафсил маълумот лавҳамиз давомида.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов. ЎзА