Нукусда гиёҳвандликка қарши тарғибот марафони ўтказилди
Нукус шаҳрида ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўмондонлиги, Миллий гвардия бошқармаси ҳамда бошқа куч тузилмалари ҳамкорлигида “Биз гиёҳвандлик воситаларига қаршимиз!” шиори остида ташкил этилган пиёда юриш марафони ҳам ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
Унда ҳарбий хизматчилар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этди.
Тадбир давомида ҳарбий оркестр ҳамда таниқли санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
[gallery-32382]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА