Илон Маск сунъий йўлдошлар соҳасида катта ўзгаришларни ваъда қилди
“SpaceX” асосчиси Илон Маск таъкидлашича, “Starlink” сунъий йўлдош тармоғининг сиғими 2-3 йил ичида кейинги авлод сунъий йўлдошларининг ишга туширилиши туфайли 100 баробарга ошади.
- Ҳозирда орбитада 11 000 та сунъий йўлдош мавжуд, -деди у. - Булар асосан V2 сунъий йўлдошлари. Биз V2 дан ўн баравар кучлироқ бўлган V3 сунъий йўлдошларини учиришни бошладик. Шундай қилиб, 2-3 йил ичида “Starlink”нинг ўтказувчанлиги ҳозирги сиғимидан юз баравар кўп бўлади.
Маск шунингдек, кейинги авлод “Starlink” V4 сунъий йўлдошлари янада кучлироқ бўлишини эълон қилди.
С.Раҳимов, ЎзА