Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди (+видео)
Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект (СИ) Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш, давлат бошқаруви самарадорлиги ва инсон капиталини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан биридир.
Тошкент шаҳридаги Беларус-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтида рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, замонавий ахборот технологиялари ва инновацион бошқарувнинг долзарб масалаларига бағишланган халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Ушбу конференция замонавий технологияларни ривожлантириш, илмий тажриба алмашиш ва халқаро академик ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилаётган илмий-таълим ташкилотлари вакиллари, етакчи мутахассислар ва экспертларни бир манзилга бирлаштирди.
Конференция давомида маърузачилар томонидан рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологиялари соҳасидаги турли илмий ёндашувлар, тадқиқотлар ҳамда амалий ечимлар тақдим этилди.
Бу каби илмий мулоқот майдонлари янги тадқиқот ташаббуслари, қўшма лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов. ЎзА