ФОТОГАЛЕРЕЯ: Қорақалпоғистонда тараққиёт манзаралари
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги олдидан
«Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва
келажак яратамиз!»
Мустақиллигимизнинг 35 йиллиги муносабати билан тақдим этилаётган мазкур фотогалереяда Қорақалпоғистон Республикасида сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ҳамда инсон қадрини улуғлашга қаратилган эзгу саъй-ҳаракатлар ўз ифодасини топган.
Бугунги кунда Қорақалпоғистонда иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида замонавий ёндашувларни кенг жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Фотосуратларда таълим тизимидаги янгиланишлар, замонавий мактаблар ва олий таълим муассасалари, ёшларнинг билим олиши учун яратилган имкониятлар ҳам ўз аксини топган. Соғлиқни сақлаш соҳасида қурилган янги тиббиёт муассасалари, аҳолига кўрсатилаётган малакали тиббий хизмат, рақамли технологияларнинг амалиётга жорий этилиши ҳам ҳудуд тараққиётининг муҳим йўналишларидан биридир.
[gallery-30728]
Маданият ва санъат соҳасини қўллаб-қувватлаш, миллий қадриятларни асраб-авайлаш, тарихий меросни келажак авлодга етказиш борасидаги ишлар ҳам фотолавҳалар орқали намоён бўлади. Спорт инфратузилмасини ривожлантириш, ёшларни оммавий спортга жалб этиш ва халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этаётган спортчиларнинг ютуқлари ҳам ушбу фотогалереянинг муҳим мавзуларидан ҳисобланади.
Қорақалпоғистоннинг бетакрор табиати, бой маданий мероси ва замонавий туризм инфратузилмаси ҳудуднинг сайёҳлик салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Бунёдкорлик ишлари натижасида шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, янги турар жойлар, ижтимоий объектлар, замонавий йўллар ва муҳандислик-коммуникация тармоқлари барпо этилмоқда.
Фотогалереядан ўрин олган ҳар бир сурат мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, мамлакатимизда инсон манфаати ва қадрини таъминлашга қаратилган давлат сиёсатининг амалий натижалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг изчил тараққиётидан ҳикоя қилади. Бу лавҳалар юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, халқимиз меҳнати ва бунёдкорлик салоҳиятининг ёрқин ифодаси сифатида аҳамият касб этади.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА