Электр тармоқлари дрон ёрдамида назорат қилинмоқда
Фарғона вилоятида илк бор юқори кучланишли электр узатиш тармоқларининг техник ҳолати махсус дрон ёрдамида кўрикдан ўтказилмоқда. Мазкур технология электр таъминотини узмаган ҳолда тармоқларни текшириш имконини бермоқда.
Дрон ёрдамида электр узатиш тармоқларидаги нуқсонлар ва уларнинг аниқ жойлашуви белгиланяпти. Бу эҳтимолий носозликларни эрта аниқлаш, таъмирлаш ишларини олдиндан режалаштириш ҳамда уларни бартараф этишга сарфланадиган вақтни қисқартиришга хизмат қилмоқда.
Бундай усул тармоқларнинг техник ҳолатини тезкор баҳолаш ва профилактика ишларини самарали ташкил этишда муҳим аҳамиятга эга. Нуқсонларни ўз вақтида аниқлаб, бартараф этиш эса электр таъминотидаги узилишларнинг олдини олиш ва истеъмолчиларни барқарор электр энергияси билан таъминлашга кўмаклашади.
[gallery-32542]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА