«Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!» шиори Фарғона аҳлини бирлаштирди
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги Фарғона вилоятида ҳам кенг нишонланмоқда.
Фарғона шаҳрида «Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!» шиори остида ўтказилган тантанали тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, спортчи ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбир доирасида иштирокчилар ҳарбий оркестр жўрлигида улкан давлат байроғини Алишер Навоий кўчаси бўйлаб Ислом Каримов номидаги вилоят театр ва концерт саройигача олиб борди.
Шаҳар аҳли ва меҳмонлар юришни кўтаринки кайфият, фахр ва ифтихор билан кузатди. Тантанали тадбир давлат байроғига эҳтиром, Ватанга муҳаббат ва халқимиз ҳамжиҳатлигининг ифодаси бўлди.
[gallery-32593]
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА