Байроғимиз – миллий ифтихоримиз
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан Наманган вилояти Уйчи туманидаги таълим муассасаларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, тумандаги 21-умумтаълим мактабида ўқувчилар иштирокида ўтказилган машғулотларда давлат байроғининг яратилиш тарихи, унинг мустақиллигимиз, халқимиз бирдамлиги ва миллий ғуруримиз рамзи сифатидаги аҳамияти ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида байроғимиздаги ранглар ва рамзларнинг мазмун-моҳияти, давлат рамзларини ҳурмат қилиш ва эъзозлашнинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.
[gallery-32516]
Ўқувчилар Ватанга муҳаббат, миллий қадриятларга садоқат ва юрт тақдирига дахлдорлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган машғулотларда фаол иштирок этди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА