Баффет 5,5 миллиард долларлик акциясини хайрия қилади
Америкалик миллиардер Уоррен Баффет ўзига тегишли “Berkshire Hathaway” инвестиция компаниясининг тахминан 5,5 миллиард долларлик акциясини фарзандлари бошқарадиган хайрия ташкилотларига ҳадя қилди, дейилган компания тарқатган хабарда.
– Бугун фахрий раис Уоррен Баффет А тоифали 6 150 акциясини 9 225 000 Б тоифали акцияга айлантиради ва 4 оилавий жамғармага хайрия сифатида топширади, – дейилган баёнотда.
Бир акция нархи 592,85 доллар. Жами хайрия тахминан 5,47 миллиард долларга баҳоланган.
Меросхўрларнинг ҳар бири аллақачон ўз хайрия лойиҳаларига эга. Масалан, Сьюзан Баффет таълим тизимини қўллайди, Говард Баффет очликка қарши курашиш ва можаролардан жабр кўрганларга ёрдам беради, Питер Баффет эса маҳаллий жамоаларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратади.
Уоррен Баффет 1986 йил миллиардерга айланди ва “Berkshire Hathaway” инвестиция холдинг компаниясини қиймат сармоя стратегияси орқали улкан корпорацияга айлантирди. Ушбу кекса миллиардер сайёрамизда ўнинчи энг бой одам ҳисобланади.
С.Раҳимов, ЎзА