Қатарда исрофга қарши экологик ташаббуслар илгари сурилмоқда
Қатарда ўтказилган Барқарор ривожланиш ҳафталигида озиқ-овқат исрофини камайтириш, чиқиндини қайта ишлаш ва углерод чиқиндисини ҳисоблаш масалаларига эътибор қаратилди. Тадбирларда мактаб, компания ва жамоатчилик вакиллари кундалик одатнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини муҳокама қилган.
Харидорларга қайта ишлатиладиган халтачалардан фойдаланиш, бўш идиш ва эски электрон қурилмани қайта ишлашга топшириш тавсия этилди. Қатар жамғармаси “Яшил орол” лойиҳасида эса озиқ-овқат қолдиғидан қайта фойдаланиш усуллари намойиш қилинди. Маҳаллий университет тадқиқотчилари рақамли воситалар орқали ташкилотларнинг углерод чиқиндисини ҳисоблаш имкониятини тақдим этди.
Ёшлар фестивалида экологик ташаббуслар жисмоний ва руҳий саломатликни қўллаб-қувватлаш дастурлари билан уйғунлаштирилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА