16 Октябрь воқеийликлари "Қисқа хабарлар"да
Бугунги дастуримизда Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Тадбирда умумий қиймати 4 миллиард 700 миллион долларлик 6 та йирик лойиҳа бўйича битимлар имзолангани маълум қилди. Тошкентда одамларга қулай ва экологик тоза муҳит яратиш учун катта ишлар бошлангани ҳақида сўз юритамиз.
Шунингдек, дастуримиздан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида йирик миқдордаги гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний савдоси фош этилганлиги тўғрисида хабарлар ўрин олган.
Зиёвуддин Нуриддинов,
Ёқубжон Мелибоев, ЎзА