Жорий йилнинг 11 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш аҳволи, ёз мавсумида энерготизимнинг барқарор ишлашини таъминлаш борасида кўрилаётган чоралар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда ёз ойларининг иссиқ кунларида электр энергиясига бўлган кунлик эҳтиёж қарийб 20–25 фоизга ошиши, ҳар бир ҳудуд ва тармоқ кесимида энергия танқислигини ортиғи билан қоплаш, электр тармоқларининг юқори юклама шароитида узлуксиз ишлашини таъминлаш, тармоқ ва ҳудудларда энергияни тежаш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.

Маълумки, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ўз балансидаги 220–500 кВт кучланишли электр тармоқларини эксплуатация қилиш, ўз тармоқ йўналишида лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж, электр энергияси импорти ва экспорти, бундан ташқари, электр энергияси давлатлараро транзити ҳамда Марказий Осиё давлатлари билан электр энергетика соҳасида ҳамкорлик масалаларини амалга ошириш каби вазифаларни бажаради. Акциядорлик жамияти балансидаги юқори кучланишли электр тармоқ ва подстанцияларида мавжуд электр жиҳоз ҳамда ускуналарининг 2023 йил ёз мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари ҳақидаги ҳисобот матни эълон қилинди.  

Ахборот хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, юқори кучланишли электр тармоқларининг барқарор фаолияти учун 2023 йилда 8 дона куч трансформатори, 36 дона ўчиргич, 3 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 830,68 км бўлган 110–220–500 кВт кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини мукаммал таъмирлаш, жумладан, 289 дона подстанция трансформатори, 1532 дона ўчиргич, 22 дона ҳаво компрессори ва узунлиги 4958,751 км бўлган 110–220–500 кВт кучланишли электр узатиш ҳаво линияларини жорий таъмирлаш режалаштирилган. 2023 йил 1 май ҳолати кўра, 4 дона куч трансформатори, 11 дона ўчиргич ва узунлиги 460,42 км бўлган 110–220–500 кВтли электр узатиш ҳаво линиялари мукаммал, 148 дона подстанция трансформатори, 713 дона ўчиргич, 16 дона ҳаво компрессорлари ва узунлиги 2100,2 км бўлган 110–220–500 кВтли электр узатиш ҳаво линиялари жорий таъмирланган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мавсумга тайёргарлик жараёнида турли ҳимоя воситалари, эҳтиёт қисм ҳамда ускуна-жиҳозлар захирасини яратиш, махсус автотранспорт воситаларининг ҳолатини текшириш муҳим аҳамият касб этади. Ахборот хизматининг маълум қилишича, ёз мавсумига тайёргарлик жараёнида 60 тонна трансформатор мойи харид қилинган. Бундан ташқари, куч трансформатори, техник пластина, кабель маҳсулотлари, темир-бетон таянчлар, металл таянчлар, сим-арқонлар ҳамда изолятор каби эҳтиёт қисмларидан авариявий захира яратилган. Фавқулодда ҳолат содир бўлганда зудлик билан авариянинг олдини олиш мақсадида 65 та бригада ташкил этилган бўлиб, бригадалар махсус автотранспорт воситалари, зарур эҳтиёт қисмлар ва ҳимоя воситалари билан таъминланган.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида 15 мингдан ортиқ изоляторлар алмаштирилди, ҳозирда эксплуатация қилинаётган 238 та куч трансформаторлари ҳамда 2343 дона 6–10–35–110–220 ҳамда 500 кВт кучланишли ўчиргичлар даврий кўрикдан ўтказилган. Шунингдек, трансформаторлар совутиш тизимининг техник ҳолати, мойли қурилмаларнинг мой сатҳи меъёрга келтирилган. Шу билан бирга, 159 дона 10–35–110–220–500 кВтли реакторлар техник кўрикдан ўтказилиб, электр узатиш ҳаво тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 550 дона қушлар қўнишига қарши мослама ҳамда 8082 дона изоляторлар ўрнатилган.

Йил якунига қадар “Модернизация” лойиҳасига асосан 8 та подстанцияда жами 1200 МВт қувват оширилиши ҳамда Андижон вилоятида 1 та 220 кВт подстанция қурилиб, қўшимча 125 МВт қувват яратилиши режалаштирилган.  

Маълумот ўрнида, 2023 йил 12 май куни республикамизда энергетика ва сув ресурслари мувозанатини сақлаш ҳамда истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш мақсадида «Ўзбекистон МЭТ» АЖ ва «Барки Точик» компанияси ўртасида жорий йилнинг май-сентябрь ойлари учун шартнома имзоланган ва мавсумий режа ҳажми 1 285,0 млн. кВт/соат эканлиги маълум қилинган. Айни пайтда импорт амалиёти иккита 220 кВтли юқори кучланишли ҳаво тармоқлари орқали амалга оширилмоқда. Шартномага асосан ёз ойларида электр энергияси ва сув ресурсларига эҳтиёж ортадиган давр учун импорт ҳажмларини 500 кВтли тармоқлар орқали кўпайтириш ҳам назарда тутилган.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юқори кучланишли электр тармоқларининг барқарор фаолияти учун қандай ишлар амалга оширилди?