«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти 110, 220, 500 киловолт кучланишли 89 та подстанция ва 12 250 километр электр узатиш тармоқларини эксплуатация қилади.

Шунингдек, ишлаб чиқилган режага асосан 2024-2025 йил куз-қиш мавсумида умумий қуввати 736 мегавольт•ампер бўлган 9 дона куч трансформатори, 31 дона 110-220-500 киловольт кучланишли ўчиргич, 4 дона компрессор қурилмаси ва 848 километрдан зиёд узунликдаги 110-220-500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини мукаммал таъмирлаш кўзда тутилган. 304 дона трансформатор ва автотрансформатор, 1 643 дона ўчиргич, 12 дона ҳаво компрессори ҳамда 5 451 километр узунликдаги 110-220-500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқларини жорий таъмирлаш режалаштирилган.  

2024 йил 1 июль ҳолатига кўра, 477,5 километр узунликдаги электр тармоқлар, 7 дона трансформатор, 4 дона компрессор ва 24 дона ўчиргич мукаммал ҳамда 3946 километр электр узатиш тармоқлари), 243 та трансформатор, 1309 та ўчиргич ва 12 та компрессор қурилмаси жорий таъмирланган.   

Бугун АОКАда ўтказилган брифингда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов бу ҳақда маълум қилди.   

Унга кўра, жорий йил 1 октябрга қадар 2 дона куч трансформатори, 7 дона 110-500 киловольт кучланишли ўчиргич, ва 371 километрдан зиёд узунликдаги 110-220-500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш, шу билан бирга, 61 дона трансформатор ва автотрансформатор, 334 дона ўчиргич ҳамда 1 505 километр узунликдаги 110-220-500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари бажарилган.   

– Бундан ташқари, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини бажариш давомида трансформаторларнинг совитиш тизимидаги 113 та двигатель таъмирланди ва 66 та янги двигатель ўрнатилди. 220-500 киловольт кучланишли 12 226 километр электр тармоғи навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилди ҳамда 721 та қушлар қўнишига қарши мосламалар, 6000 тадан зиёд изолятор ўрнатилди, чақмоққа қарши трослар ва контур ерлагичлар созлиги текширилди. Доимий равишда электр узатиш ҳаво тармоқлари ва подстанция электр қурилмаларининг 10 000 тадан зиёд контакт бирикмалари тепловизор қурилмалари ёрдамида текширувдан ўтказилди ва 200 тадан ортиқ аниқланган қизишлар бартараф қилиниб, фавқулодда ҳолатларнинг олди олинди, – деди У.Урунов.   

Куз-қиш мавсумида юқори кучланишли подстанциялар ва электр узатиш тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 150 тонна трансформатор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 35 тонна турли русумли симлар, 10 километр кабель маҳсулотлари, 23 дона металл таянч устунлари, 26 дона темир-бетон таянч устунлари, 10000 та изолятор, 12 та турли қувватдаги трансформаторлар захираси яратилган. Аварияли ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар махсус автотранспорт, зарурий эҳтиёт қисмлар, шунингдек, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.   

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекистон МЭТ» АЖ томонидан 2024-2025 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича қандай ишлар амалга оширилди?