Бугун АОКАда ўтказилган брифингда "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"АЖ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов  шу ҳақда маълумот берди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2024 йил 6 июлдаги “Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва энергетика соҳаси объектлари ҳамда кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.  Қарор асосида мазкур ташкилот томонидан 2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида электр қурилмаларини барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган. Шунингдек,  110, 220, 500 киловольт кучланишли 89 та подстанция ҳамда узунлиги 12 минг  250 километр магистрал электр тармоқлари эксплуатация қилиниши кўзда тутилган.

Ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Урунов қайд этганидек, 2023 йилда содир бўлган авариявий ўчишлардан, йўл қўйилган камчиликлардан хулоса чиқарган ҳолда, тракт ҳосил қилувчи 220–500 киловольт кучланишли электр узатиш ҳаво тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилган. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди. Барча юқори кучланишли подстанция ҳамда магистрал электр узатиш тармоқларига масъул ходимлар бириктирилган.

– Куз-қиш мавсумида электр қурималарининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида умумий қуввати 736 мегавольт/ампер бўлган 9 дона куч трансформатори ва 848 километрдан зиёд узунликдаги 110–500 киловольт кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқлари, 31 дона ўчиргич ва 4 дона компрессор қурилмасини мукаммал таъмирлаш режалаштирилди. 2024 йил 10 сентябрь ҳолатига режага асосан 625,8 километр (74 фоиз) узунликдаги электр тармоқлари ва 8 дона трансформатор (89 фоиз), 32 дона ўчиргич (103 фоиз), 4 дона компрессор қурилмаси (100 фоиз)   мукаммал таъмирланди. Жорий йил 1 октябрга қадар 1 дона куч трансформатори ва 222,4 километр узунликдаги 110, 220, 500 киловольт кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилади. Шу билан бирга, трансформаторларнинг совутиш тизимидаги 113 та двигатель таъмирланди ва 66 та янги двигатель ўрнатилди. 220–500 киловольт кучланишли 12226 километр тармоқ навбатдан ташқари ва даврий кўрикдан ўтказилди ҳамда 721 та қушлар қўнишига қарши мослама, 6000 тадан ортиқ изолятор ўрнатилди, чақмоққайтаргич тросслар ва контур ерлагичлари текширилди, – деди У.Урунов.

Тадбирда подстанциялар ва электр узатиш тармоқларининг ишончли ишлашини таъминлаш мақсадида 150 тонна трансформатор мойи, 1000 килограмм техник пластина, 23 дона металл таянч, 26 дона темир-бетон таянч, 10000 та изолятор, 12 та турли қувватдаги трансформатор, 35 тонна турли русумли симлар, иккиламчи занжир учун 10 километр кабель маҳсулотлари захираси яратилгани айтиб ўтилди. Авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 65 та навбатчи гуруҳлар бригадаси ташкил этилган бўлиб, улар 139 та махсус автотранспорт воситаси, шунингдек, алоқа ҳамда ҳимоя воситалари билан тўлиқ таъминланган.

Бундан ташқари, 110-500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқларида олиб бориладиган кўрик ишларининг самарадорлигини ошириш, яъни бориш қийин бўлган ҳудудлар, муҳофаза зонасидаги янги қурилишлар, дарахтзорларни аниқлаш ҳамда авариявий ҳолатлар содир бўлганда электр тармоғининг шикастланган жойини қисқа муддатларда топиш мақсадида учувчисиз учиш аппарати - дрондан фойдаланиш жорий этилган бўлиб, ҳозирда 656,7 километр электр узатиш тармоқларида ва 2000 тадан ортиқ таянчда кўрик ишлари олиб борилди.

Тадбирда Инвестиция дастури доирасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам сўз юритилди. Таъкидланишича, 2024 йил давомида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 430,6 миллион доллар маблағ ўзлаштирилиб, 10 та инвестиция лойиҳасини фойдаланишга топшириш натижасида 595 километр узунликда 220–500 киловольт кучланишли электр узатиш тармоқлари ва 2798 мегавольт/ампер ўтказувчанлик қуввати яратилган. Шунингдек, яна 1877 мегавольт/ампер қувватга эга 4 та янги подстанцияси қурилади ва  подстанцияларни модернизация қилиш ҳисобидан 921 мегавольт/ампер қўшимча қувват яратилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Магистрал электр тармоқлари ва юқори кучланишли подстанциялар куз-қиш мавсумига шайми?