Ёзёвонда “Байроқ эстафетаси” ўтказилди
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан “Байроқ эстафетаси” тадбири бўлиб ўтди.
Туман ҳокимлигида “Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!” шиори остида ташкил этилган тадбирда ташкилот ва муассасалар вакиллари, фахрийлар, ижодкорлар, спортчилар, ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Туман ҳокими Дилшод Жалилов иштирокчиларни қутлуғ сана билан табриклади.
[gallery-32523]
Давлат байроғига ҳурмат, Ватанга садоқат ва миллий ғурур туйғуларини ифода этган тадбир иштирокчиларнинг туман маркази бўйлаб тантанали юриши билан якунланди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА