Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги “Янги Ўзбекистон” университети қабул жараёнларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Агентлик раҳбари Ҳилола Умарова, “Янги Ўзбекистон” университети фахрий ректори Вольфганг Ҳеррманн ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Шунингдек, ОАВ ходимлари учун университет биноси бўйлаб пресс-тур ташкил этилди.  

Матбуот анжуманида Агентлик ва университет раҳбарияти томонидан “Янги Ўзбекистон” университетига ҳужжатлар қабули ҳамда факультет ва йўналишларга оид саволларга жавоб берилди.  

2021-2022 ўқув йили давомида “Янги Ўзбекистон” университетида муҳандислик факультети таркибида кимё муҳандислиги, механика муҳандислиги ва дастурий таъминот муҳандислиги йўналишлари очилган эди. 

2022-2023 ўқув йилида университетда яна иккита йўналиш – муҳандислик факультети таркибида 300 нафар талаба қабул қилинади. Имтиҳонлар ҳар бир йўналишлар кесимида математика, физика, кимё, мантиқий фикрлаш каби фанлардан бўлиб ўтади.  

Нано ва илғор материаллар муҳандислиги ҳамда бошқарув факультети таркибида саноат бошқаруви йўналишлари ташкил этилмоқда. Ушбу йўналишлар учун янги ўқув йилида “Янги Ўзбекистон” университетига қабул жорий йилнинг 25 апрелидан бошланган бўлиб, ҳозиргача ушбу олий таълим даргоҳига 250 дан ортиқ ёшлардан ҳужжатлар келиб тушган.  

Айтиш жоизки, 2021-2022 ўқув йили учун мазкур университетга абитуриентлардан 6 минг атрофида ҳужжат келиб тушган эди. Ҳужжатлар http://admissions.newuu.uz сайти орқали онлайн қабул қилинмоқда. 

“Янги Ўзбекистон” университети Мюнхен техника университети (Германия), Массачусетс технология институти (АҚШ) каби нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилади. Мазкур олий ўқув юртида АҚШ, Германия, Миср, Ҳиндистон ва Эрон каби давлатлардан келган профессор-ўқитувчилар дарс бермоқдалар. Бу ерда талабалар илк ўқув йилиданоқ АҚШ, Германия, Жанубий Корея каби давлатларнинг йирик корхоналари ва лабораторияларида амалиёт ўташ имконига эга экани аҳамиятга моликдир.  

Матбуот анжумани доирасида журналистлар “Янги Ўзбекистон” университетида талабаларнинг билим олиши учун яратилган шароитлар билан батафсил танишиш имконига эга бўлдилар. 

[gallery-6960]

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Ўзбекистон” университетига қабул жараёнлари бўлиб ўтмоқда