Ижтимоий тармоқларда товламачилик йўли билан даромад орттириш ниятида содир этилаётган жиноятлар тобора кўпайиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳам фуқароларга мурожаат қилиб,ижтимоий тармоқларга шахсий маълумотларни жойлаштиришда эҳтиёт бўлишни сўраб, бонг урмоқда. Аммо шунга қарамай, бу каби жиноятлар рўй бераётгани ҳақида ҳар куни эшитяпмиз, ўқияпмиз. Қуйидаги жиноят тафсилотида ҳам айнан юқоридаги гапларимизнинг исботини кўришингиз мумкин.

Қўлга киритган видеотасвирни хотира картасига юклаб олди

Жамшид Абдуллаев (исм-шарифлар ўзгартирилган) товламачилик орқали пул топиш мақсадида Шоҳида Жабборова билан ижтимоий тармоқлар орқали гаплашиб юради. Жамшид анча вақтгача Шоҳида билан интернетда гаплашиб юради, кейинчалик IMO мессежери ёрдамида у билан жонли мулоқот қилишга муваффақ бўлади. Шундай суҳбатларнинг бирида у қизни яланғоч ҳолда видеотасвирга тушиб, юборишга кўндиради. Видеотасвирни қўлга киритган Жамшид уни ўзига тегишли уяли алоқа воситасининг хотира картасига юклаб олади. Жамшидда мазкур видеотасвир орқали Шоҳидадан пул ундириш фикри туғилади. У “Telegram” мессенджерида профиль очиб, сўнг ушбу профиль орқали Шоҳидага алоқага чиқади. Унга ўзининг уяли алоқа воситаси хотира картасида сақлаб келаётган видеотасвирларнинг скриншотини юбориб, агар 5000 АҚШ доллари бермаса, бу видеотасвирни яқинларига юбориш билан таҳдид қилади. Шоҳида ундан бу уятсиз видеони қариндошларига юбормасликни илтимос қилиб, 2500 АҚШ доллари бера олишини айтади. Шундан кейин Жамшид унга пулни яқин атрофда жойлашган савдо мажмуасида қабул қилиб олишини маълум қилади.

Қариндошини алдади

Пулга ўзи борса, Шоҳида уни таниб қолишидан чўчиган Жамшид қариндоши Усмон Аҳадовга “Бир танишимнинг менда қарзи бор, имконинг бўлса ўша пулни олиб кел. У пулни савдо мажмуасига олиб келади. 2500 АҚШ долларини олганингдан кейин манави тилхат билан хотира картасини унга берасан”, деб Усмонни алдайди. Жамшиднинг гапига ишонган соддадил Усмон Аҳадов пулни олиш учун Шоҳиданинг ёнига жўнайди. У учрашув белгиланган савдо мажмуасининг олдида Шоҳида Жабборова билан учрашиб, пул маблағларини олаётганда тезкор ходимлар томонидан қўлга олинади.

Қозоқ тилида мулоқот қилди

Суд мажлисида сўроқ қилинган Жамшид Абдуллаев ўз айбига қисман иқрорлигини, дастлабки терговда берган кўрсатмаларини тасдиқламаслигини билдирди. У Шоҳида Жабборова билан ўқувчилик пайтидан бери гаплашиб юришини, кейинчалик Хитойга ўқишга кетганлиги боис қиз билан кўриша олмаганини, фақат ижтимоий тармоқлар орқали мулоқот қилганини айтди. Унинг маълум қилишича, Шоҳида билан турмуш қурмоқчи бўлишган, аммо қизнинг уйидагилар уни бошқа йигитга унаштиришган. Бу нарса Жамшид Абдуллаевга қаттиқ алам қилган ва гўёки қиз учун сарфлаган пулларини шу йўл билан ундириб олмоқчи бўлган. Шу мақсадда “Telegram” мессенджерида профиль очиб, қозоқ тилида мулоқот қилган. Гарчи судланувчи Жамшид Абдуллаев айбига қисман иқрор бўлса-да, унинг айби етарли далиллар билан ўз исботини топди.

Жазо тайинланди

Муроджон Мирзажонов,
Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси:

— Жамшид Абдуллаев Жиноят кодексининг 165-моддаси, 1-қисми билан айбли, деб топилди ва унга шу модда билан 4 йил муддатга сутканинг кечки соат 22:00дан эртаси куни соат 06:00га қадар озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Юқоридаги воқеадан келиб чиқиб, хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлардан ҳимояланишнинг энг яхши усули-замонавий таҳдидлардан хабардор бўлишдир. Хавфсизлигингиз ўз қўлингизда! Биз ахборот майдонидан фойдаланишда хавфсиз бўлишингиз тарафдоримиз.

Лола Шоимова,
журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Яна бир содда қиз интернет товламачининг ўлжасига айланди