Товламачи қиз қўлга олинди
Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизматининг хабарига кўра, Жондор тумани Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда товламачи қиз қўлга олинган. Гап шундаки Ромитан туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган қиз ўзга бир фуқаро билан ўрталаридаги ишқий муносабатларни унинг оила аъзоларига ошкор қилишини айтиб уни қўрқитади ва бунинг учун ундан пул талаб қилади.
Натижада Жондор тумани Қозикент маҳалласида жойлашган “Зиё” кафесида ундан 330 минг сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинади.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан товламачи қизга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Зариф Комилов, ЎзА