Якуний давлат аттестацияси учун қуръа ташлаш жараёнларига старт берилди
2025-2026 ўқув йилида умумтаълим мактаблари битирувчилари учун ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси доирасида имтиҳон фанлари бўйича қуръа ташлаш жараёнлари бошланди.
Маълум қилинишича, 11-синф ўқувчилари учун танлов фанлари — физика, кимё, биология, география, давлат ва ҳуқуқ асослари, она тили ва адабиёти (қариндош тиллар), шунингдек чет тили фанларидан имтиҳон вариантларини аниқлаш бўйича қуръа ташлаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Тартибга кўра, якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган фанлар бўйича ёзма имтиҳонлар учун тайёрланган вариантлар орасидан имтиҳон белгиланган кундан бир кун аввал қуръа ташлаш йўли билан иккита вариант танлаб олинади.
Мазкур жараён имтиҳонларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва адолатли ўтишини таъминлашга хизмат қилади. Танлаб олинган вариантлар асосида битирувчилар ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА