“Вақф” фонди кўмагида беморларга имтиёзли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоятида айни пайтда 700 нафардан ортиқ бемор имтиёзли тиббий хизматлардан босқичма-босқич фойдаланмоқда. Ушбу ишлар “Вақф” хайрия жамоат фонди кўмагида амалга оширилмоқда.
[gallery-28378]
Жумладан, Данғара туманида яшовчи Муҳаббат Тўйчиевага Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона филиали мутахассислари томонидан “асоратланган катаракта” ташхиси билан замонавий микрохирургик операция ўтказилди.
Бемор “Аёллар дафтари” асосида маҳалла тавсияси билан даволанишга йўналтирилган. Айни пайтда унинг бир кўзида операция амалга оширилган бўлиб, яқин кунларда иккинчи кўзига интраокуляр линза ўрнатиш режалаштирилган.
Мутахассислар маълум қилишича, айни муассасада яна 30 нафардан ортиқ беморни имтиёзли асосда даволаш режалаштирилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА