Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Тошкент вилоятида ҳам “Соғломлаштириш ойлиги” тизимли тарзда ташкил этилган.

“Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остидаги ушбу акция доирасида барча жойларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, камбағаллик реестрига киритилган аҳоли орасида касалликларни эрта аниқлаш ва беморларни яшаш ҳудудининг ўзида бепул соғломлаштириш кўзда тутилган. 

Халқимизда “Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди” деган мақол бежиз айтилмаган. Агар соғлик бўлмаса инсон ҳаётнинг мазмуни йўқолади. Хасталик ёшни ҳам, кексани ҳам четлаб ўтмайди. Шу туфайли шифокорлардан нажот истаб келганларнинг қалбига йўл, дардига малҳам топиш ҳам катта хайрли ишдир. 

– Тиббий кўриклар давомида аниқланган беморлар хавф омиллари ва касаллик гуруҳлари бўйича тоифаларга ажратилмоқда – дейди Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов. –Ҳозиргача вилоят миқёсида тиббий кўрикдан ўтказилган камбағал оила аъзолар сони 56 минг 680 нафарни ташкил қилди. Шундан касаллик аниқланган беморлар 12 минг нафардан ортди. Амбулатор ёрдам кўрсатилган беморлар 12 минг 193 нафар, стационар ёрдам кўрсатилган беморлар 604 нафар ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиши режалаштирилган беморлар сони эса 72 нафарга етди. 

Жумладан, мазкур ойлик доирасида Чирчиқ шаҳар Кўп тармоқли марказий поликлиникасида ижтимоий ҳимояга муҳтож камбағаллик реестрига киритилган жами 461 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Улардан 197 нафарида касалликлар аниқланиб, 180 нафари амбулатор, 17 нафар стационар шароитда даволанишга тавсия этилди. 

Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича муассаса ва маҳаллаларда, хиёбон ва паркларда спорт-соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш, туман-шаҳарларнинг марказий хиёбонларида саломатлик ярмаркаларини уюштириш чоралари кўрилмоқда.

 [gallery-23333]

Мутахассислар томонидан туманлардаги марказий шифохоналарда даволаниши режалаштирилган беморларга оилавий шифокор йўлланмаси, вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларда муолажа олиши тавсия этилганларга эса имтиёзли йўлланмалар расмийлаштирилмоқда. 

Бажариладиган юқори технологик амалиётларнинг сарф-харажатлари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси томонидан қоплаб берилади. Ҳудудий ҳокимликлар билан биргаликда олис ва чекка ҳудудлардан беморларни вилоят марказига олиб келиш чоралари кўрилади. Мазкур ойлик жорий йилнинг 25 май кунигача давом этади. 

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эҳтиёжманд аҳолига тиббий хизмат кўрсатилмоқда