Украина Донецк шимолида ҳужум бошлади
Украина Қуролли кучлари 3-армия корпуси Донецк вилояти шимолий қисмида ҳужумкор амалиёт бошлагани эълон қилинди.
Жараён “Вивальди” дея номланган. Маълумотга кўра, Украина кучлари РФ инфильтрацияси ўчоғини йўқ қилиб, жами 75 квадрат/километр ҳудудни тозалаган. Кейин яна 10 кв/км майдон эгаллаб олинган.
Корпус Россиянинг 20 ва 25-армиялари жанговар қобилияти сўндирилганини айтди. Хабарга кўра, бу босқичда РФ йўқотиши тахминан 1500 аскар, 12 000 дан кўп дрон, юзлаб зирҳли техника, замбарак ва автомобилни ташкил этган.
Учувчисиз учиш қурилмалари бўлинмалари рус логистика йўлларини тўсган. Шунингдек, Москва ёнилғи таъминотини Украинадан ташқарига, қувур ва омборлар вайрон қилинган Воронеж вилоятига кўчирганини таъкидланган.
Амалиётда 60 ва 125-бригадалар, 3-ҳужум гуруҳи, 3-алоҳида разведка батальони ва Украина Қуролли кучларининг бошқа тузилмалари, жумладан ГУР махсус кучларининг “Артан” бўлинмаси ва 10-кўчма чегара отряди – “Дозор” иштирок этмоқда.
Учинчи корпус қўмондони Андрей Билецкий ҳужумнинг якуний мақсади ҳисобланган Қора Айғир дарёсига етиб боришга ҳали эрта эканини билдирди. Яъни, “Вивальди” 4 фаслдан иборат, ҳозиргиси биринчи босқич.
С.Раҳимов, ЎзА