🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Туркияда ҳарбий вертолёт қулаб тушди

Туркияда ҳарбий вертолёт қулаб тушди
Хориж хабарлари
Танлаш
12:05 / 05.03.2021

Туркиянинг шарқида юз берган ушбу ҳалокат оқибатида 11 нафар ҳарбий хизматчи қурбон бўлган, яна уч нафар аскар жароҳат олган, дейилади РИА Новостининг Туркия мудофаа вазирлиги берган маълумотига таяниб тарқатган хабарида.

"Cougar тоифасидаги вертолёт Бингелядан Татванга қараб учган. Ҳарбий вертолётни қидириш учун зудлик билан узи учар қурилмалар, CN-235 самолёти ва вертолёт жўнатилган. Натижада вертолёт ҳалокатга учраган жой аниқланди", – деб хабар берди вазирлик.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалокатга мазкур ҳудуддаги ноқулай об-ҳаво ёки вертолётнинг техник носозлиги сабаб бўлган.

Ҳалок бўлганлар орасида Туркия қуриқликдаги қўшинларининг саккизинчи корпуси қўмондони генерал Осман Эрбаш ҳам борлиги айтилмоқда.

Фожеа Битлис вилоятининг чиқиб бўлмайдиган тоғли ҳудудида содир бўлган.

Муаллиф: uza