Туркия ITU Кенгашига еттинчи марта сайланди.
Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро телекоммуникация иттифоқи (ITU) Кенгаши сайловида Туркия кетма-кет еттинчи марта ташкилот Кенгаши аъзолигига сайланди.
Қардош давлат Ташқи ишлар вазирлиги ЎзА мухбирига маълум қилишича, ушбу натижа мамлакатнинг илм-фан, технология ва рақамли трансформация соҳаларидаги салоҳиятига халқаро ҳамжамият томонидан билдирилаётган юксак ишончнинг яна бир тасдиғидир.
Баёнотда Туркия Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ахборот-коммуникация технологиялари ва телекоммуникация соҳасидаги ихтисослашган муассасаси ҳисобланган ITU доирасида фаол иштирокини давом эттириши таъкидланган. Шунингдек, мамлакат глобал рақамли кун тартибини шакллантириш, соҳада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва рақамли тараққиётга қаратилган ташаббусларга ҳисса қўшишга тайёрлиги қайд этилган.
Нодира Қаюмова, ЎзА
Туркия