Трамп тинчлик музокарасида Эрондан товон пули талаб қилмоқчи
АҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон билан бўлиб ўтадиган ҳар қандай тинчлик музокараси шарти сифатида Теҳрондан бадал талаб қилишини билдирди. Қарор Эрон томонидан сўнгги ўн йилликлар давомида уюштирилган ва қўллаб-қувватланган ҳужумлар билан изоҳланган. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентлиги хабар берди.
Трамп ижтимоий тармоқ саҳифасида Теҳрон охирги беш ойдаги ҳарбий ҳаракат туфайли етказилган зарар қопланишини сўраётгани, бироқ Вашингтон ҳам ўз навбатида сўнгги 50 йил ичида турли тўқнашувларда ҳалок бўлган ва жароҳат олган инсонлар учун тўлов талаб қилишини таъкидлади.
Эрон масъул дея баҳоланган ҳужумлар қаторида 2000 йил содир этилган “USS Cole” ҳарбий кемаси портлатилиши алоҳида эслатиб ўтилган. Оқ уй раҳбари ушбу талабни келгусидаги барча музокаралар кун тартибига қатъий киритиш бўйича ўз вакилларига тегишли топшириқ берганини қўшимча қилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА