Трамп Эрон билан музокара шартини маълум қилди
АҚШ Президенти Дональд Трамп агар Теҳрон сулҳ тузишга розилик берса, Эрон билан тинчлик мулоқотини бошлашга тайёрлигини билдирди.
“New York Post” нашри ёзишича, ўт очишни тўхтатиш музокара учун асосий талаб ва бу борада дастлабки қадамни айнан Эрон томони ташлаши лозим. Тезроқ келишувга эришиш тарафдори бўлган Трамп Форс кўрфазидаги АҚШ базалари, кемалари ва иттифоқчиларига ҳужум тўхтамаса, Теҳрон бунинг учун оғир оқибатга дуч келишидан огоҳлантирган.
Қўшимча қилинишича, ҳозир томонлар воситачилар орқали алоқани узмаган ҳолда техник маслаҳатлашувни давом эттирмоқда.
Ф.Яхшибоева, ЎзА