Қўшма Штатлар етакчиси Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги зиддият ҳақида гапирар экан, бугунги глобаллашув даврида замонавий урушларга дронларнинг сезиларли таъсири борлиги хусусида фикр билдирди.
– Россия ва Украина ўртасидаги биз тўхтатмоқчи бўлган даҳшатли урушга назар ташласангиз, бу дронлар уруши эканлигини кўрасиз, - деди у.
Трампнинг қўшимча қилишича, дронлар ўзини тезкор ва ақлли тизимлар эканлигини исботлади. Уч йил аввал улар жанг майдонида бунчалик даражада аҳамиятли бўлишини ҳеч ким тасаввур қилмаган эди.
– Дронлар бунчалик кучли қурол бўлади деб ким ўйлабди, у бошқа кўплаб қурол турларини, ҳаттоки қирувчи самолётларнинг ҳам ўрнини босади, -дея таъкидлади АҚШ президенти.
С.Раҳимов, ЎзА