Трамп Хитой ва Россия етакчилари билан илк бор уч томонлама учрашув ўтказади
АҚШ Президенти Дональд Трамп келаси ҳафта Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (APEC) саммити доирасида Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Россия Президенти Владимир Путин билан уч томонлама учрашув ўтказади.
Бу ҳақда АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали расмийлари журналистларга маълум қилди, дея хабар бермоқда Озарбайжоннинг “АзерТАЖ” ахборот агентлиги.
Таъкидланишича, етакчиларнинг илк уч томонлама учрашувида асосий масала ядро қуролини йўқ қилиш бўлади. Томонлар Эрон масаласини ҳам муҳокама қилиши кутиляпти. Шу билан бирга Трамп мулоқот давомида Россия ва Украина уруши мавзусини кўтариш нияти йўқлигини айтган.
Америка расмийлари учрашув аниқ келишувга олиб келиши кутилмаётгани, музокарани ядровий қуролсизланишга қаратилган дастлабки муҳокама сифатида баҳолаш мумкинлигини қайд этган.
А.Маматов, ЎзА