БМТ Россия, Хитой ва АҚШ раҳбарлари учрашувини кузатиб боради
БМТ Россия, Хитой ва АҚШ раҳбарлари – Владимир Путин, Си Цзиньпин ва Дональд Трамп мулоқотини кузатиб боради.Агар музокара натижасида ядросизланиш бўйича келишувга эришилса, бу ижобий воқеа бўлади, деди БМТ Бош котиби вакили ўринбосари Фарҳон Ҳақ.
Уч томонлама учрашув пайшанба куни Шеньчженда бўлиб ўтади. Трамп аввалроқ Путин ва Си Цзиньпин билан ядросизлантириш ҳамда Эрон ва Украина масаласи муҳокама қилишини айтган эди.
С.Раҳимов, ЎзА