Тожикистон Халқаро жиноят суди чиқмоқчи
Мамлакат Парламенти қуйи палатаси фавқулодда сессиясида Тожикистоннинг Халқаро жиноят судидан чиқиши тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Қонун чиқарувчи идора матбуот хизмати шу ҳақда хабар берган.
– Фавқулодда сессияда... “Халқаро жиноят суди статути амал қилишини тугатиш тўғрисида”ги резолюция лойиҳаси тақдим этилди ва муҳокама қилинди, – дейилган баёнотда.
Тожикистон 2000 йил ХЖС билан ҳамкорлик қила бошлаган ва собиқ иттифоқ ҳамда Марказий Осиё ҳудудида Рим статути ратификация қилинган илк давлат бўлганди.
С.Раҳимов, ЎзА