Британия ва Германия жанг майдонини СИга ишониб топширмоқчи
Буюк Британия ва Германия 2027 йилдан бошлаб қуролли кучларда сунъий интеллект технологиясини бирга синовдан ўтказиш, ишлаб чиқиш ва жорий этишни режалаштирди. Бу ҳақда Қироллик мудофаа вазири Уес Стритинг маълум қилди. Ҳамкорлик доирасида томонларнинг мавжуд “Cyber Lighthouse” хавфсизлик лойиҳаси ҳам янги йўналиш билан кенгайтирилади.
Икки мамлакат ҳукумати вакиллари ҳамда мудофаа саноати мутахассислари 2027 йил баҳорида учрашиб, лойиҳани амалга ошириш механизмини ишлаб чиқади. Ҳозирча аниқ технология, дастур ва молиялаштириш ҳажми эълон қилинмаган.
Стритинг таъкидлашича, 2024 йил мудофаа соҳасида келишув имзоланиб, ГФР компаниялари Британия мудофаа саноатига 800 миллион фунт стерлинг сармоя киритиш мажбуриятини олган.
Халқаро Қизил Хоч қўмитаси эса ҳарбий СИ соҳасида қуролланиш пойгаси кучайиб бораётганидан огоҳлантириб, автоном қурол тизимини ҳуқуқий тартибга солишга чақирмоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА