ФОТОРЕПОРТАЖ
WIST (Westminster International School In Tashkent) волейбол терма жамоаси тақвим режасига асосан, «Invento School» билан навбатдаги волейбол мусобақасини ўтказди. Ўртоқлик учрашувида қозонилган ғалаба волейболчиларни «World School Games 2025» халқаро мусобақасига бироз бўлсада яқинлаштирди.
Ўқувчилар спорт мураббийлари Мурод Очилов ва Шоадҳам Исроилов бошчилигида беллашувларга астойдил ҳозирлик кўрмоқда. Ўқув йили давомида мактаб волейболчилари «British International School», «Diploma International School», «Jaloliddin School» вa «Cambridge International School» каби нуфузли мактаб жамоалари билан майдонга тушиб, маҳоратини намоён этди. Ҳар бир учрашув, янги натижалар, тажриба ва стратегиялар болаларни чиниқтирмоқда. Ҳар бир ғалаба эса нафақат ҳисоб, балки жамоавий руҳ ва мустаҳкам иродани мустаҳкамлайди.
[gallery-23588]
Асосий мақсад ўқувчиларни нафақат спорт, балки ҳаётнинг барча соҳаларида муваффақият қозонадиган, соғлом ва бардам шахс сифатида тарбиялаш. Дунё аренасида WIST номини муносиб ҳимоя қилиш ўқувчилар орзуси!
Тошкентдаги Вестминстер халқаро мактаби 2019 йилда ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини таклиф қилувчи етакчи халқаро таълим муассасаларидан биридир. Мактаб Британиянинг «Westminster School» анъаналарига асосланган глобал таълим тармоғининг бир қисмидир.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА