“WTT Youth Contender Tashkent” халқаро турниридан фоторепортаж
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да стол тенниси бўйича “WTT Youth Contender Tashkent” халқаро турнири қизғин беллашувларга бой тарзда давом этмоқда.
Нуфузли мусобақада дунёнинг 22 давлатидан ташриф буюрган 300 нафардан ортиқ иқтидорли ёш стол теннисчилари ғолиблик ҳамда халқаро рейтинг учун муҳим очколарни қўлга киритиш йўлида ўзаро куч синашмоқда.
[gallery-30491]
Турнир халқаро талаб ва стандартлар асосида юқори савияда ташкил этилган. Иштирокчилар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган бўлиб, беллашувлар турли ёш тоифаларида ўтказилмоқда. Мусобақалар давомида ёш спортчилар ўз маҳорати, техник тайёргарлиги ва рақобатбардошлигини намоён этмоқда.
19–22 июль кунлари ўтказилаётган мазкур халқаро турнир ёш спортчиларнинг мусобақа тажрибасини бойитиш, уларнинг жаҳон аренасидаги рақобат салоҳиятини ошириш, шунингдек, мамлакатимизда стол теннисини янада оммалаштиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА