Бугун замонавий спорт тараққиётида тез ва сифатли қуриладиган, кўп функцияларга эга спорт мажмуаларга катта эҳтиёж сезилмоқда.

Ана шу жиҳатдан сендвич панелли спорт мажмуалари қуриш оммалашиб бормоқда.

Сендвич панеллари – тез қуриладиган бинолар ва иншоотларнинг асосий қисми ҳисобланади. Бундай панелдан қилинган биноларнинг ичи қишда иссиқ, ёзда эса салқин бўлади.

Ана шундай қурилиш замонавий тажрибаси асосида Тошкент вилояти Тошкент тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби филиали учун 36х36 ўлчамдаги кўп функцияли спорт мажмуаси қурилиб фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мажмуада шунингдек, 12х24 ўлчамдаги сунъий қопламали футбол майдони ҳам ташкил этилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 4 миллиард 120 миллион сўмни ташкил этади.

Қурилиш ишлари Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги маблағлари ҳисобидан амалга оширилди.

Ушбу универсал спорт залида бир пайтнинг ўзида баскетбол, мини-футбол, волейбол, бокс, гандбол, кураш ва бадминтон спорт турлари билан шуғулланиш имконияти мавжуд.

Натижада туман ёшларининг қарийб 600 нафари мунтазам ўзларининг севимли спорт турлари билан шуғулланиш имкониятига эга бўлишади.

Спорт мажмуасининг тантанали очилиш маросимида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов, Маданият вазири Озодбек Назарбеков, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосар Нодир Муротов ҳамда спортчи ёшлар, маҳалла фаоллари иштирок этди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент вилоятида замонавий спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди